Томас Бах: “ХОҚ қочқин атлетларни доимо қўллаб-қувватлайди”

0
118
марта кўрилган.

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах Швейцариянинг Женева шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан илк бор ўтказилаётган Қочқинларнинг Глобал форумида иштирок этди.

Мазкур форум қочқинлар масаласи бўйича халқаро фикр алмашиш, амалга ошириладиган ишларни масъулият билан бўлишиб олиш мақсадида ташкил қилинди. БМТга аъзо 193 мамлакат вакиллари иштирок этган форумда Томас Бах ҳам нутқ сўзлади.

Халқаро Олимпия қўмитаси бир неча йилдирки, қочқинларни спорт борасида қўллаб келмоқда. 2016 йил Рио Олимпиадаси учун ХОҚ қошида Қочқинлар жамоаси, кейинчалик Қочқинлар Олимпия фонди ҳам тузилди. Тажрибадан келиб чиққан ҳолда шуни биламизки, уруш ва қувғинликда ўсиб келаётган болалар учун спорт катта аҳамиятга эга. Спорт қочқинлар учун аниқ мақсадлар сари қадам қўйиш, ўзини ҳимоя қилиш ва соғлом улғайиш учун муҳим воситадир. Биз қочқин атлетларга ҳар доим имконият яратиб берганмиз ва бу йўлда давом этамиз. Токио-2020 Олимпия ўйинларида ҳам уларнинг махсус жамаоси иштирок этади”, – деди Томас Бах.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.