Юртимиз ҳаётида муҳим сиёсий аҳамиятга эга 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловлар бўлиб ўтди.
Демократия кўзгуси бўлмиш ушбу жараёнларда ҳар бир фуқаро конституцион ҳуқуқига мувофиқ, ўзи муносиб деб билган номзодларга овоз берди.
Хоразм вилоятида ҳам овоз бериш жараёнлари эрталабдан қизғин тус олди. Хусусан, вилоятнинг 117 сайлов округи 61 – участкаси ҳам байрамона безатилган.
– Ҳали тонг оқармасдан туриб сайловга келганлар бизни жуда хурсанд қилди, 1960 нафар сайловчидан 750 нафари соат 11гача овоз бериб бўлди. Бизда сайловчиларга имкониятлар ҳам яратилган. Врач Муборак Худойберганова етакчилигида уч ҳамшира уларнинг хизматида шай турибди. Кекса ва ижтимоий ҳимояга муҳтож 28 саккиз киши рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг иштирокини уйида таъминлаш учун участкамиздан вакиллар ажратилди. – дейди участка раиси Роза Саидова.
Шунингдек, округнинг 14 сайлов участкасида ҳам сайловлар қизғин кечди.
– Бугунги фаолиятимни жонажон Ўзбекистоним тараққиёти ва халқимизнинг фаровонлиги учун овоз беришдан бошладим, – дейди 14 сайлов участкаси аъзоси Насиба Абдуллаева.
Р. Сапаева