Болани отасиз тарбиялашнинг қийинчиликлари

0
788
марта кўрилган.

Савол.  Мен ёлғиз аёлман. Боламни отасиз тарбиялаш қийин кечаяпти. Қандай тарбияласам  фарзандларим ўксинмасдан вояга етади?

Жавоб: Баъзи оилаларда асосан бола тарбияси билан оналар  шуғулланади. Айниқса,  ёлғиз оналарнинг ҳар қадамида муаммолар чиқиб туради.  Бундай пайтда нима қилиш керак.

 Болалар оилада ота-оналарининг ҳиссий кечинмаларини тезда сезиш хусусиятига эга. Онанинг жаҳилдорлиги, асабийлиги, бефарқлигини фарзанд тезда сезади. Шунинг учун оналар хиссий кечинмаларини ва асабийлашиш туйғуларини тўғри бошқаришлари бола тарбиясига ижобий таъсир этади.

Она ва бола ҳеч қачон жамиятдан ажралиб қолмаслиги керак.  Она ва бола фақат  ўзаро муносабат бўлса, ижтиоий муҳитдан узоқлашса бола “онасининг ўғли” бўлиб қолади.

Бунинг айрим сабаблари бор. Онанинг болани “ҳар хил гуруҳларга қўшилиб кетиши” ёки ёмон хулқли болаларни таъсирига тушиб қолишидан ҳаддан ортиқ безовталаниши унинг ижтимоий муҳитдан ажралиб қолишига олиб келади.  

Натижада, ўғил болада аёллик хусусиятлари шаклланади.  Унинг ижтимоий муҳитга киришиш хусусияти пасаяди, шунингдек, эркакларга хос хусусиятлар- қаттиққўллик, жасоратлилик каби фазилатлар етишмайди. Бу эса жуда хавфлидир.

Қадрли оналар бунда болага ижтимоий муҳитга киришишга ёрдам беринг. Уларга эркинлик беринг! Лекин назоратни  эсдан чиқарманг. Ҳар қадамидан хабардор бўлинг. Ўзи ва ўртоқлари билан мунтазам мулоқатда, ҳамсуҳбат бўлинг. Бунинг учун вақтингизни аяманг.

Ориф Авлаев,

ТошДАУ   “Ўзбек тили, педагогика

ва психология” кафедраси доценти

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.