Виржиния  штатидаги чорвачиликнинг ўзига хослиги эътиборимни тортди

0
273
марта кўрилган.

 Виржиния  штати АҚШнинг шарқий қисмида жойлашган бўлиб, 8.5 млн. аҳоли яшайди. Аҳоли сонига кўра АҚШда 12–нчи ўринни эгаллайди. Пойтахти  — Ричмонд деб номланади. 

Бу штатнинг умумий майдони  110 785 км. бўлиб, унинг шарқий қирғоқларини  Атлантик океани ювиб туради, жанубдан Шимолий Каролина ва Теннесси штатлари билан чегарадош. Шарқий қисмида ботқоқликлар кўп учрайди, ҳудудидан бир неча дарёлар оқиб ўтиши бунга сабабдир. Штатнинг 60 фойиздан ортиқ қисми ўрмонлар билан қопланган. Иқлими субтропик бўлиб ёзи намли ва иссиқ, қиш фасли эса юмшоқ, қаттиқ совуқлар бўлмайди.

 Қишлоқ хўжалигида соя, пахта, тамаки ва олма дарахти катта майдонни  эгаллайди. Мен 2019 йил Виржиния штати бўйлаб юрганимда соя экилган майдонларни кўрганимда жуда хурсанд бўлдим, шунингдек тамаки ва маккажўхориларни ям-яшил майдонларни кўриб ҳавасим келди. Чунки, Виржиния қишлоқ хўжалигида соя ва маккажўхорининг туп сони қанчалар тўғри ташлангани ва бирон далада сийрак ёки ёмон ўсган экинларни кўрмадим.

 Яна мени  ҳайратга солган иккинчи нарса қўйларни боқиш ва  уларнинг турар жойларни ўраб қуйиш усули мен учун мутлақо янгилик бўлди.  Чунки шаҳар бўйлаб томоша қилгаимизда қўйларнинг қўралари ёғочларда айлантирилган ва уларни бош суқиб тўхтаб туришлари учун бурчаклар тайёрланган эди. Чунки қўйлар ёзда иссиқдан қочиб бошини бирон жойга салқинга қуйишни ҳоҳлайди, аммо биздаги қўтонлар гир айлана қилинади. Виржинияда эса қўйлар дам олишига шароит яратилган экан. Чорвачиликда Виржинияда қорамоллар, қўйлар ва амекаликлар хуш кўрадиган куркалар кўп етиштирилади, ушбу чорвачилик аҳоли турмуш тарзини  яхшилаш учун жуда зарур. Шунингдек, штатда океан ёнида бўлгани учун балиқчилик ривожланган ва денгиз маҳсулотлари озиқ-овқат маҳсулоти сифатида катта даромад манбаи ҳисобланади.

 Виржиния АҚШнинг қишлоқ хўжалиги ривожланган   энг бадавлат шататалардан биридир.

Эски Виржиния бўйлаб кезар эканман, ўтган асрда бу ерда яшаган губернаторларнинг уйи, ҳаёти ниҳоятда оддий бўлганини кўриб, ҳайратга тушдим. 

Д. ЁРМАТОВА, профессор 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.