Ўзбекистон Президенти Туркия Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

0
123
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан 26 февраль куни телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Туркия етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга бахт-саодат ва янги зафарлар, дўст Туркия халқига эса фаровонлик тилади.

Президент Режеп Таййип Эрдоғаннинг мамлакатни барқарор ривожлантириш, халқаро майдондаги нуфузини оширишдаги тарихий ўрни алоҳида қайд этилди. Давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси юксак баҳоланди.

Президентлар шу ой Туркияга амалга оширилган олий даражадаги ташрифнинг самарали натижаларини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Мулоқот чоғида кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича икки томонлама келишувларни амалга ошириш масалалари батафсил кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ўз вақтида амалга ошириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, Президентлар минтақавий ҳамкорлик ҳамда халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.


Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.