Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан карантинга доир РАСМИЙ ХАБАР

0
108
марта кўрилган.

 Ҳурматли истеъмолчилар!

Республикамизда короновирус пандэмияси натижасида эълон қилинган карантин жараёнида нарх – наволарнинг ошиб кетишини олдини олиш бўйича Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари бошчилигида тузилган ишчи гуруҳлари томонидан деҳқон бозорлари ва супермаркетларда ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказувчи субъектларда бевосита мониторинг ўтказилмоқда.

Ўрганишлар натижасида аҳоли истеъмоли учун етарли даражада озиқ-овқат ва маҳсулотларнинг мавжудлиги тасдиқланди.

Деҳқон бозорлари ва дўконлар пештахталаридан маҳсулотларни истеъмол меъёридан кўп ҳажмда харид қилиш ва бунинг оқибатида нархларнинг ошиб кетишига омил яратиш каби хавотирлар ўринсиз эканлигини билдирамиз.

Ҳар бир ҳудудда озиқ-овқат маҳсулотларини оширилган нархларда сотилишининг олдини олишга қаратилган тезкор профилактик чораларни кўрилишини шахсан назоратга олганлигимиз ва бирорта мурожаатингиз эътиборсиз қолмаслигини кафолатлаймиз.

Агар мурожаатингиз бўлса, Давлат солиқ қўмитасининг 24 соат мобайнида фаолият олиб бораётган Call маркази (1198) ва «Ишонч телефони»га (71) 244 – 98- 98 боғланишингиз мумкин.

Беҳзод МУСАЕВ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.