Коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 6 тага ошиб, 173 нафарга етди

0
187
марта кўрилган.

Инсон умри гул янглиғ нозик ва у соғлом бўлса гул янглиғ гўзал! Ўзингизни асранг, яқинларингизни эъзозланг.  Ҳукуматимизнинг амалга ошираётган кўплаб чора-тадбирларига қарамасдан афсуски, коронавирусга чалинган беморлар сони ортиб бормоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг ёзишича, айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар сони 6 тага ошиб, 173 нафарни ташкил этди.

Бироқ, аввал хабар берганимиздек хушхабар ҳам бор. Жорий йил 14 март куни Лондон – Тошкент йўналишидаги рейс билан пойтахтимизга келган фуқарода 16 март куни  коронавирус касаллиги аниқланган эди. Ўтган вақт давомида у пойтахтдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тўлиқ даволанди. Айни пайтгача ушбу касалликдан соғайганлар сони 8 нафарга етди.

Бугунги мураккаб шароитда аҳолини бирдамликка чақирамиз, ваҳимага берилмасдан уйда қолиб, вақтни мароқли ўтказишларида тилакдошмиз. Оллоҳ насиб қилган бўш вақтларингиздан мазмунли ва самарали фойдаланинг!

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.