Фахриддин ҲАЙИТ: Халқим, бугун фақат уйдан чиқмай турсанг ғолибсан!

0
778
марта кўрилган.

Фахриддин Ҳайит «ЖАНГГОҲ» шеърида  тожли вирусга  қарши курашишни  қуролли жангларга , жанггоҳларга қиёслаб талқин қилибди. Шеърнинг хулосаси гўзал даъват билан якунланади. Дарҳақиқат, азиз юртдошлар бугун  уйдан чиқмай турсангиз коронавирус балосидан ғолиб бўласиз.

Авваллари урушларга
Йиллаб кетган ботирлар.
Олисларга кўзин тикиб,
Йиғлаб кутган хотинлар.

Ёв ҳам аниқ рўпарангда
Турган қилич кўтариб.
Ё замбарак қонли жангда
Қўйган ерни тўнкариб.

Бу дунёнинг иши баъзан
Келар телба-тескари.
Номи ўчсин, урушлар ҳам
Кетган ғоят ўзгариб.

Ажаб, минг йил яшасанг ҳам
Бу даргоҳда толибсан.
Халқим, бугун фақат уйдан
Чиқмай турсанг ғолибсан!

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.