Бугунги кунда бутун дунё, инсоният мураккаб даврни бошидан кечирмоқда. Мамлакатимизда эпидемиологик вазиятни жиловлаш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилмоқда.
Синовли дамларда ҳар бир ўзбекистонлик, ҳар бир идора, жамоатчилик вакиллари бир мушт бўлиб ҳаракат қилмоқда.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, “Ижод” жамоат фонди, “Дўрмон” ижод уйи, Уюшма поликлиникаси ходимлари ҳам савоб ишга муносиб ҳисса қўшиб, ўзларининг бир кунлик иш ҳақини тожли вирус инфекциясига қарши кураш доирасида ташкил этилган “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб беришди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати