Мамлакатимизда тождор вирусга чалинганлар сонига нисбатан  соғайганлар кўрсаткичи ошди

0
111
марта кўрилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, 2020 йил 21 апрель соат 10:00 ҳолатига  Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1657 нафарни ташкил қилган бўлиб, ушбу  рақамлар олдинги куннинг шу пайтига  нисбатан  92 нафарга кўпдир.

Қувонарли жиҳати ҳам йўқ эмас. Кечаги кунга мамлакатимизда тождор вирусга чалинганлар сонига нисбатан ушбу касалликдан соғайганлар кўрсаткичи кескин ошиб, 96 нафарга етди.

Шундай қилиб, кечаги кунга  мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар, аввалги кунларга нисбатан энг юқори кўрсаткични қайд этган ҳолда, уларнинг сони  357 нафарни ташкил этмоқда.

Ушбу  синовли дамларда ҳаммамиз янада жипслашиб, сабр-матонат, юксак тафаккур, қатъий интизом ва улкан масъулиятли фаолиятимиз билан намуна бўлайлик. Уйда қолиб, фарзанд тарбияси билан шуғуллана оладиган имконият берилган айни палланинг ҳамда саломатликнинг қадрига етинг! Тиббий тартиб- қоидаларга риоя қилинг. Барчага  саломатлик ва омадлар тилаймиз.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.