АОКА анжуманлар залида таълим соҳасига оид энг сўнгги янгиликлар юзасидан бўлиб ўтган онлайн-брифингда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев муҳим саволларга жавоб қайтарди.
Савол: Карантин чекловлари юмшатилмоқда, ўқув марказларида ўқишларни бошлаб турсак бўладими?
Жавоб: Ҳозирча йўқ. Бу бўйича Республика махсус комиссияси қарори қабул қилингандан сўнг, ўқув марказларида таълим жараёнларини ташкил этиш мумкин бўлади.
Савол: Карантин пайтида ўқув марказларининг ўқитувчилари уй шароитида 3-4 нафар (ундан оширмаган ҳолда) абитуриентга дарс ўтса бўладими?
Жавоб: Йўқ. Бу карантин қоидаларига зид.
Савол: Педагог кадрлар аттестациясида малака (тест) синовлари учун пул тўлаганман. Карантин туфайли қолдирилди. Тўлов ўз кучида қоладими?
Жавоб: Албатта, ўз кучида қолади. Аттестация бошқа муддатга кўчирилган тақдирда йиғим суммаси такроран ундирилмайди.