ЎзННТМА “Сирдарёга ННТлар ёрдами” акциясини эълон қилди

0
272
марта кўрилган.

Хабарингиз бор, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, сув тошқини келиб чиққанлиги сабабли кўплаб аҳоли бошпанасиз қолди. Сирдарёлик юртдошларимиз бошига тушган бу ташвиш ягона ва жонажон ватанда яшаётган бутун Ўзбекистон халқини бир хилда безовта қилди ва ташвишга солди. Чунки, ҳар бир ватандошимизнинг дарду-ташвишини, безовталигини ҳаммамиз бевосита дахлдорлик, масъулият ва безовталик билан қабул қиламиз.

Муҳтарам Президентимиз бошчиликларида ушбу табиий офатларнинг оқибатларини бартараф қилиш ҳамда бошпанасиз қолган ва талофотдан зарар кўрган аҳолимизни ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган тезкор ва шиддатли чора-тадбирларни, хайрли ишларни ҳаммамиз учун ибратли намуна сифатида эътироф этамиз.

Ўзбекистондаги барча нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳам ушбу хайрли ишларда, яъни бошига ташвишли синов тушган Сирдарёлик юртдошларимизни қўллаб-қувватлашда муҳтарам Юртбошимизга ва азиз халқимизга мустаҳкам қанот бўлиб хизмат қилишини билдирамиз. Зеро, давлат ва жамият ўртасидаги мустаҳкам кўприк сифатида халқимиз бошига тушган оғир синовли кунларда муқаддас ватанда яшаётган ҳар бир фуқаромизнинг дардига шерик бўлиш, уларга ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон “Қизил ярим ой” жамияти, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси, “Сабр” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази, Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар ассоциацияси, “Шарқ аёли” Халқаро аёллар жамоат фонди, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Адвокатлар палатаси, “Соғлом она ва бола” аёллар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда “gujum.uz” электрон газетаси, “Луқмони Ҳаким” ННТ ва бошқалар акциянинг бош ҳамкорлари сифатида ташаббус билан чиқмоқдалар.

ЎзННТМАнинг “Сирдарёга ННТлар ёрдами” акцияси доирасида асосан 3 турдаги ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилган:

1) Натура кўринишида (бунда, Сирдарё вилоятида табиий офатдан зарар кўрган аҳолига хайрия сифатида йиғилган кийим-кечаклар, кўрпа-тўшак ва чойшаблар, озиқ-овқат маҳсулотлари, хўжалик буюмлари, гигиеник воситалар ва дори-дармонларни етказиш).

Ушбу йўналишдаги хайриялар Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг Тошкент шаҳар бўлимида тўпланади ва мунтазам равишда жойларга етказилади.

Масъуллар: ЎзННТМАнинг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси бош координатори Д.Ҳ.Мавлянова (телефон рақами: 90-903-97-01), ҳамда ЎзННТМА ижро девони хўжалик бўлими мудири Х.Дж.Селямиев (телефон рақами: 90-345-90-26).

2) Пўл кўринишидаги ёрдам (пул кўчириш орқали қилинадиган хайру эҳсонлар ЎзННТМАнинг махсус ҳисоб рақами (20208000104426056002, МФО 00407, Тошкент ш., ТИФ Миллий банкининг бош амалиёт бўлими) ҳамда ЎзННТМА Кенгаши раиси Н.Ҳ.Алимовнинг пластик картасида тўпланади ва шакллантирилган рўйхат асосида муҳтожларга тақсимланади).

Н.Ҳ.Алимовнинг пластик картаси рақами: 8600 0609 2557 0534

Масъуллар: ЎзННТМА Кенгаши раиси Н.Ҳ.Алимов (телефон рақами: 90-175-67-01) ҳамда ЎзННТМАнинг Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси бош координатори Ш.Ў.Мамарахимов (телефон рақами: 91-621-29-91; 97-276-00-65).

3) Ташкилий, маънавий-руҳий (психологик) ёрдам (фаол кўнгиллилардан ташкил топадиган гуруҳлар хайру эҳсон сифатида йиғилган кийим-кечак, кўрпа-тўшак, хўжалик буюмлари, дори-дармонларни, пул маблағларини табиий офатлардан зарар кўрган оилаларга етказишга кўмаклашади ҳамда ушбу оилалар аъзоларига керакли маслаҳатлар ва психологик ёрдамлар кўрсатилади).

Масъуллар: ЎзННТМА ижро девонининг Аёллар, ёшлар, таълим ва бандлик соҳаларидаги ННТлар фаоллигини ошириш масалалари бўйича бош консультанти М.С.Бобомуродова (телефон рақами: 97-266-47-74) ҳамда ЎзННТМА Жиззах вилояти ҳудудий бўлинмаси бош координатори Н.М.Камалова (телефон рақами: 91-564-81-81)

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.