Китоб – ақлни чархловчи манба!

0
432
марта кўрилган.

Мен, Саъдуллаева Дилнура, «Эврика» номли хусусий мактабнинг 2В синф ўқувчисиман. Бўш пайтларимда ўзбек ва рус тилларида кўплаб китоблар ўқийман. Жониворлар ҳақидаги китоблар ва сеҳрли эртаклар жони дилим!

Ўзбекистон Республикаси болалар кутубхонасига   онам билан тез-тез бориб тураман, китоб танлашни хуш кўраман. Ушбу зиё масканларидаги танловларда қатнашиб ғолиб ҳам бўлганман.

Карантин даврида Ўзбек халк эртакларини севиб мутолаа қилдим. Ундан ташқари Корней Чуковскийнинг «Айболит», «Бибигоннинг саргузаштлари», «Мойдодыр» ва бошқа ҳикояларини ўқидим.

Айниқса, «Янги аср авлоди» нашриётида чоп этилган Александр Пушкиннинг  «Балиқчи ва  балиқ ҳақида эртак» китоби ўз жозибаси билан мени  ўзига мафтун этди. Мен ушбу мўъжазгина китобчамиз орқали Пушкин ижоди билан яқиндан танишдим. Олдин бу ҳақида мультфильмни кўрган эдим. Китобни ўқиганимда, онам билан фикрлашиб,  ушбу асарнинг моҳиятига  янада яхшироқ тушундим. У ҳаётимизда учрайдиган турли вазиятлардан, нотўғри қадамлардан тўғри хулоса чиқаришга ундайди. Китоб ақлни чархловчи манбадир.

Азиз тенгдошларим, уйда қолинг, мутолага эътибор беринг!

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.