Минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асослари 1 октябргача ишлаб чиқилади

0
96
марта кўрилган.

Кеча  Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига жорий йил 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Давлат раҳбари ишсизлик даражаси юқори, инфратузилма тармоқлари етишмайдиган туманлар, айниқса, чегарадош ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш бўйича алоҳида ёндашув бўлиши кераклигини таъкидлади.

Президент раислигида ўтказилган кечаги  йиғилишда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабни тўлиқ таъминлаш ва бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини сақлаш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Парранда гўшти, шоли, картошка талабга нисбатан кам етиштирилаётгани қайд этилиб, ушбу маҳсулотларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Бунда хорижий давлатлар, хусусан, картошка бўйича Нидерландия, шоли ва балиқчилик бўйича Вьетнам тажрибаларидан фойдаланиш яхши натижа бериши таъкидланди.

Шунингдек,  камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселекторда туман (шаҳар) сектор раҳбарлари энг қийналган ва муҳтож оилалар рўйхатини шакллантириб, уларни камбағалликдан халос этиш режасини ишлаб чиқади. Шу асосда ягона ижтимоий реестр жорий этилади.

 Марказий банкка ҳисоб-варағида пул айланмаси етарли бўлмаган корхоналар муаммоларини аниқлаб, уларга кўмаклашиш бўйича кўрсатма берилди.

Шунингдек, карантин талабларига риоя этган ҳолда айрим буюм бозорлари фаолияти тикланади.

Пандемия даврида 540 мингта оилага 307 миллиард сўмлик кўмак берилди. Йил охиригача яна 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилади.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига қўшимча ажратилган 992 миллиард сўм маблағни ва «Саховат ва кўмак» жамғармасидаги 70 миллиард сўм қолдиқни муҳтож оилаларга аниқ ва адолатли етказиш бўйича қатъий топшириқ берилди.

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурига қўшимча 1 триллион сўм маблағ ажратилди. Умуман, 2020 йилда оилавий тадбиркорлик дастурларига 4 триллион сўм маблағ йўналтирилмоқда.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.