АОКА ҳузуридаги штабда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров иштирокида бўлиб ўтган брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
САВОЛ: Карантин вақтида ёшларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш тартиби қандай бўляпти? Ҳарбий қисмларда карантин чоралари кўрилганми?
Жавоб: Ҳарбий хизматга саралаб олинган фуқаролар 6-7 июнь кунлари коронавирусга таҳлил топширишди. Таҳлил натижаларига кўра, фуқаролар 9-июнь куни муддатли ҳарбий хизматга юборилди. Хизматга юборилиш тартиби республикамизнинг 3 та ҳудуди бўйича бир вақтнинг ўзида поездлар йўналиши орқали амалга оширилди. Фуқаролар хизмат жойларига борганларидан кейин ҳам 14 кунлик карантинга олиниб, юқори малакали шифокорлар назоратида бўлишади.
Сафарбарлик чақируви резерви хизмати учун ҳам жорий йилнг 20 июнига қадар фуқароларимиз тиббий текширувдан ўтказилиб жўнатиш бошланади. Бунда сафарбарлик чақируви резервига март ойида чақириш кераклиги инобатга олиниб, аввало шу муддатгача 27 ёшни тўлдирганлар жўнатилади.