Гулнора Маруфова Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

0
283
марта кўрилган.

Гулнора Маруфова Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганлиги ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 июлдаги қарорига асосан Маруфова Гулнора Маҳмудовна Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Гулнора Маруфова 1956 йил 26 апрелда Фарғона вилоятида туғилган.

2004 йилдан 2020 йилнинг февраль ойига қадар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари, 2020 йилнинг февраль ойидан шу вақтга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимда ишлаб келган.

 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Эльмира Боситхонова Соғлиқни сақлаш вазирлигига вазир ўринбосари вазифасига қайтди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.