Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига директор тайинланди

0
247
views

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 29 июль куни Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мажлисда ахборот соҳасида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган очиқлик сиёсатини амалга ошириш, ахборот хавфсизлигини таъминлашга оид тизимли ишларни ташкил қилиш, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашда ахборот хизматларининг нуфузини ошириш ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.

⚡️Йиғилишда Асаджон Хўжаевни Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига директор этиб тайинлаш тўғрисидаги Президент Қарори ўқиб эшиттирилди.

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here