САВОЛ: Мен коронавируснинг енгил тури билан касалландим. Уйда даволаняпман. Ҳозир ТВда нафас гимнастикаси ҳақида кўп гапиришяпти. Менга нафас гимнастикаси керакми? У қандай бажарилади?
ЖАВОБ: Нафас машқлари ўпкада нафас тиқилиб қолишида ёрдам беради ва нафас тизими захираларини оширади.
Агар касал бўлиб уйда даволанаётган бўлсангиз машқларни атрофдагилардан узоқда алоҳида хонада бажаринг.
Машқ бажаришда хонани шамоллатиш керак, агар ҳаво яхши бўлса ойнани очиқ қолирган маъқул.
Энг осон усуллардан бири бу — нафасни ихтиёрий ушлаб туриш машқи.
Бутейко усули бўйича: икки сония нафас олиш, нафасни 4 сония ушлаб туриш, 4 сония давомида нафас чиқариш. Бу машқда нафас енгил ва тиниқ бўлиши керак.
Бурундан бир маромда нафас олиб ва чуқур нафас чиқариш. 3-6 марта такрорлаш.
Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси