«Мендирман Жалолиддин» сериалининг тақдимоти

0
558
марта кўрилган.

«Tashkent City‘» даги Конгресслар холида ушбу ҳафтада Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангубердига бағишланган тарихий сериалнинг тақдимоти бўлиб ўтди, дея хабар берилади Madaniyat.uz расмий сайтида.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, дипломатик корпус вакиллари, Ўзбекистон ва Туркия маданият ва санъат ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси олимлари, ҳамкор ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тақдимотнинг очилиш маросимида Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, лойиҳа раҳбари Саида Мирзиёева сўзга чиқди. У ушбу кунда ўзбек миллий кинематографиясида янги саҳифа очилганини қайд этиб ўтди.

 – Тўсатдан пайдо бўлган COVID-19 пандемияси бизнинг ишга ҳам жиддий зарар келтирди. Карантин даврида суратга олиш ишлари режадан чиқиб кетди. Очиғини айтаман, мен бу лойиҳамиз бу йил якунланишига шубҳа қила бошладим. Лекин биз нима бўлганида ҳам, олдимизга қўйган ҳар бир режамизни охирига етказамиз. Бу лойиҳани ҳам уддалай олдик, – деди Саида Мирзиёева.

Маълумот учун: Сериални суратга олиш ишлари тарихий фильмлар ишлаш борасида катта тажрибага эга Туркиянинг “Bozdag film” компаниясига топширилди. Сериалда иштирок этиш учун Ўзбекистон ва Туркиядан тажрибали актёрлар жалб қилинди. 

Туркиядаги 30 гектар майдонда барпо этилган “Bozdag film” платосида юртимизнинг XIII асрга оид муҳити жонлантирилди.

1200 нафар ишчи-хизматчининг меҳнати билан 3500 кв.м майдонда баландлиги 5,5 метр бўлган икки қаватли Хоразмшоҳ саройи қад кўтарди; юзлаб метр узунликдаги деворлари, тахт зали, бири биридан муҳташам хоналари, дарвозалари, ўйма эшиклари, ҳарам ҳовлиси, ички нақшу нигорлари билан бу бино кино декорациясини эмас, XIII асрга оид ҳақиқий саройни эслатади.

Гурганч кўчалари, аҳоли яшайдиган уйлар, катта бозор ҳам даврга уйғун тарзда бунёд этилди.

200 дан ортиқ либос усталари ўзбек ва турк рассомлари эскизлари асосида минглаб тарихий костюмларни тикиб, тайёрланди.

Сериалда Жалолидин Мангуберди образини талқин қилаётган актёр Эмре Кивилжим ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди: – Жалолиддин Мангубердининг жасорати мени ҳайратда қолдирди. Ватани ва миллат ҳимоясида ўзини фидо қилган, тарихда муҳим шахс сифатида ном қозонган буюк саркарданинг шижоати унга бўлган меҳримни уйғотди. Биз икки тилда сўзлашадиган битта миллатмиз, сериалда суратга тушиш чоғида ўзбек актёрлари билан бир оила бўлиб ишладик. Уларнинг театр йўналишидаги маҳорати кучли эканлигини кўрдик. Биз ўзаро тажриба алмашдик. Ҳар иккала давлат актёрларининг маҳоратидан ўрганса арзигулик жиҳатлар кўп.

Сериалнинг биринчи фасли 13 қисмдан иборат бўлиб, премьераси 2021- йилнинг январида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.