Ватан ҳимоячилари куни билан барча ватандошларимизни, аввало, иккинчи жаҳон урушида жангоҳларда қон кечиб жон бериб юртимиз тинчлигини асраган элдошларимизни, афғон жангларида йигитлик бурчини бажарган байналминалчиларимизни муборакбод этамиз.
Айни кунда осмонимиз мусаффолиги, юртимиз осойишталиги учун фидойилик қилаётган ҳарбий йигитларимизни ҳамда камсонли бўлсада Ватан ҳимоячилари сафида хизмат қилаётган хотин-қизларимизни ушбу байрам билан қутлаймиз.
Армиямиз сафига соғлом, дуркун йигитларни тарбиялаб етказиб бераётган оналаримизни ҳам алоҳида табриклаймиз. Ана шу оналар сафида ўзим ҳам борлигимдан хурсандман. Бизнинг ҳам уч ўғлимимиз Армия сафида хизмат қилди. Улар билан фахрланаман.
Уч нафар ўғли армия сафида хизмат қилган она Раъно Зарипованинг тилаги: Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч бўлаверсин!