2021 йил 1 февралдан кимларнинг пенсиялари оширилди?

0
250
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4938-сон қарорига кўра, 2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

Қарорга асосан 2021 йил 1 февралдан  бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;

бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа — 434 000 сўм;

кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам —  326 000 дан 653 000 сўмгача.

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:

 битта болали оилаларга – 144 100 сўм

иккита болали оилаларга – 238 700 сўм

учта ва ундан ортиқ болали оилаларга — 334 400 сўм

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам — 434 000 дан 1 085 000 сўмгача оширилиши белгиланди.

Бундан ташқари жорий йилнинг 1 февралидан фахрий унвонига эга пенсионерлар учун тўлов миқдори Қарорга (http://pfru.uz/) асосан 1.1 баробарга оширилди.

Р. САЪДУЛЛАЕВ, ҳуқуқшунос

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.