Қонунчиликда шовқинларни олдини олиш учун ҳуқуқий нормалар белгиланганми?

0
403
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекисга кўра, тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:

Баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш; товуш сигналлари бериш; хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш; турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш; маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш ,борасида тақиқ белгиланган.

Шунингдек, шовқиннинг ишлаб чиқаришда ҳам, аҳоли яшаш жойларида ҳам инсон организмига зарарли таъсир кўрсатишини олдини олиш ва унинг даражаларини пасайтиришнинг аниқ белгиланган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  “Турар жойларда, жамоат биноларида, аҳоли яшаш ҳудудларида ва дам олиш зоналарида рухсат этилган шовқин даражасининг санитария қоидалари ва меъёрлари” қарори ҳам қабул қилинди.

Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 29 декабрда 5-сонли рақам билан ҳисобга олинди.

Р. САЪДУЛЛАЕВ,  “Мадад” муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг Миробод  тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси   

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.