Аллома Алишер Навоийнинг улуғворлиги ва буюклиги қисқа сатрларда

0
4018
марта кўрилган.

Алишер Навоий ижодкор зиёлилар оиласида туғилган. Унинг бобоси Абу Саид шоир бўлган. Иккинчи бобоси Муҳаммад Али эса мусиқачи ва хаттот сифатида танилган.

Навоий икки тахаллус остида ижод қилган. У Навоий тахаллуси остида туркий тилда ижод қилган бўлса, форсий тилда Фоний тахаллуси билан танилган.

Алишер Навоий туркий тил асосчиси. Навоий даврида  кўпгина асарлар  форсий тилда яратилган. Аллома эса туркий тилнинг бағоят гўзаллигини ўз  ижодида исботлаган.

Алишер Навоий тариқати. Аллома Нақшбандийнинг сўфийлик тариқатида бўлган. Унинг сўфийлик фалсафий-эстетик қарашлари «Лисон ут-Тайр» асарида акс этган.

Алишер Навоий «кашфиёти». Аллома  ўз асарларида келажакни тассавур қила олган. Ўз асарларида орзу қилган яъни «кашф қилган» бешта замонавий технология бугунги кунда инсонларнинг оғирини енгил қилмоқда:

ЭСКАЛАТОР. “Сабъаи сайёр” достонида Зайд ҳақидаги ҳикоя келтирилади. Зайдга подшоҳ тахт ясашни буюради. Подшоҳ тахтнинг биринчи зинасига оёқ қўйса, зинанинг ўзи уни тахтга олиб чиқиб қўяди.

ТЕЛЕВИЗОР. “Фарҳод ва Ширин” достонида “жоми Жамшид” ҳақида гап боради. У тўрт юздан ортиқ олим томонидан кашф қилинган бўлиб, инсонга хоҳлаган одамини истаган вақтда кўрсата олган.

РОБОТЛАР. Фарҳод Юнонистонга сафар қилганида у енгиши керак бўлган тўсиқлардан бири темир одамлар эди. Темир одамларнинг ўртасида энг кучлисининг кўксида кўзгу бўлиб, Фарҳод ёйи билан ана шу кўзгуни нишонга олиши керак. Агар у нишонга тўғри урса, марказдаги темир одамнинг атрофидаги юзта темир одам ҳам у билан бирга йиқилади.

ОЛОВГА ҚАРШИ МАХСУС ЁҒ. Достонда Фарҳод учун яна бир мушкул вазифа – оғзидан ўт сочувчи даҳшатли дев Аҳриманни енгиши керак эди. Донишманд Суҳайло бутун умри давомида тоғдаги гиёҳлардан оловга қарши ёғ йиғади. Фарҳод Аҳриман билан жангга чиқишидан аввал ўзининг ва отининг танасига ана шу ёғни суради. Натижада олов унга таъсир қилмайди. Бугунги кунда биз фильмларда ёнаётган ҳолатда югураётган актёрларни кўрамиз. Актёрлар танасига махсус ёғ суриб олишгани учун уларга олов ҳеч қандай таъсир қилмайди.

ТЕЛЕСКОП. Фанда телескоп XVII асрда Галилео Галилей томонидан кашф этилган. Навоий достонида эса у – ердан осмонни кузатувчи қурилма эмас, осмондан ерни кузатувчи қурилма – нуж сифатида тасвирланган.

Буюклар қанча сўз  ишлатишган. Рус халқининг буюк шоири Пушкин ўз асарларида 21 197 та сўз ишлатган. Инглиз адабиётининг фахри Шекспир эса салкам 20 000 та сўздан фойдаланган. Испан адабиётининг даҳоси Сервантес  ўз асарларида 18 000 тага яқин сўзни қўллаган. Аллома  Алишер Навоий ҳазратлари  эса туркийдаги ўз асарларида  26 минг 35 та сўз ишлатган.

Алишер Навоий номида кратер. Бобомиз Алишер Навоийнинг буюклигини унутманг, зеро,  жаҳон аҳли ҳам тан олмоқда. 2009 йилда Меркурийдаги кратер Алишер Навоий шарафига номланган.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.