Маҳаллаларда наврўз шукуҳи кезмоқда

0
505
views

Тошкент  шаҳридаги Юнус Ражабий маҳалласи  наврўзи айём арафасида  ҳар қачонгиданда гавжум бўлди. Наврўз таомлари билан безатилган байрам дастурхони, сумалак сайиллари байрам иштирокчиларига қувонч бағишлади.

Тадбирда таниқли эстрада хонандаси –  Азиз Ражабий ва бошқа ёш хонандалар иштирок этиб, ўз куй-қўшиқлари билан  маҳалла аҳлини хушнуд этишди. Барчага байрамона кайфият улашишди.

Нуронийлар Аллоҳдан Наврўзи айём қутлуғ келиб, мамлакатимиз далаларида ҳосиллар мўл, ризқу насибамиз кўп бўлишини, келгуси йил яшариш ва янгиланиш тантаналарига тинчлик-фаровонликда етказишини Аллоҳдан сўраб эзгу тилаклар билдиришди.

Байрам тантанасида туман ҳокими А.Сайфутдинов, иштирок этиб, байрам иштирокчиларини  Наврўз билан муборакбод этди.  

Шунингдек, наврўз арафасида кексалар йўқланди, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олинди, Меҳр-саховат ила совға- саломлар улашилди.  Маҳалла кўчалари ободонлаштирилди, Янги кўчатлар, гуллар экилди. 

GUJUM. UZ

ПОДЕЛИТЬСЯ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here