Мамлакатимизда “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилмоқда

0
1306
марта кўрилган.

“2020 — 2025-йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури”ни 2020 – 2021-йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” ижросини таъминлаш юзасидан мамлакатимиз бўйлаб “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Китобхон ёшлар – юрт келажаги. Тошкент шаҳрида ҳам ушбу  ҳафталик  5 апрель куни  “Билим” АКМ тасарруфидаги Чўлпон кутубхонасида “Китобхон ёшлар – юрт келажаги” номли мусиқий-бадиий кеча билан бошланди.– очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни Ахборот ва оммавий коммуникатсиялар агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи У. Абдушахидов тантанали равишда очиб, ўз сўзида “Китобхонлик ҳафталиги” ўтказилишининг мақсад ва вазифалари ҳақида гапирди. Инсоннинг маънавий камолотида китоб ва кутубхоналарнинг ўрни бекиёс эканлиги, у зиё тарқатувчи офтоб, нондай азиз неъмат, беминнат устоз эканлигини таъкидлади.

Тошкент шаҳар “Билим” АКМ раҳбари Ҳ. Каримова ўз маърузасида ушбу хафталикнинг асосий мақсади ёшларга мутолаа маданиятини сингдириш ва келажак  авлоднинг маънавиятини юксалтиришдан иборат эканлигини таъкидлади. Шунингдек, Ахборот технологияларининг ривожланиши билан пайдо бўлаётган электрон кутубхона ва анъанавий кутубхоналарнинг ишини осонлаштирувчи электрон каталогларнинг оммалашишига катта эътибор каратилаётганлигини гапирди.

Тадбир давомида 133-сонли мактаб ўқитувчиси С. Иномжонованинг “Олмахоннинг туғилган куни” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Китобхон болажонларриро мутоласи учун кутубхона заҳирасига мазкур китобини инъом этди.

Кечанинг бадиий-мусиқий қисмида Олмазор тумани 458-сонли МТТ тарбияланувчилари, 233, 133-сонли мактаб ўқувчилари ўзларининг гўзал ижроси – куй-қўшиқлари билан иштирок этишди.

Эл ардоқлаган шоирлар. “Китобхонлик хафталиги” доирасида “Эл ардоқлаган шоирлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Даврон Ражаб очиб, “Ўзбек адабиёти шундай чаманзорки, унинг бўстонида гул кўп, чечак кўп. Бу бўстонда бир-бирига ўхшамайдиган, бир-бирини такрорламайдиган дилбар шоирлар авлоди қайта-қайта бўй чўзаверади. Ана шундай бетакрор шоирлардан Муҳаммад Юсуф, Абдулла Орипов эканлигини алоҳида дея таъкидлаб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Ориповнинг 80 йиллигига бағишланган видеоролик намойиш этилиши ёш китобхонларга янада кўпроқ ва қизиқарли маълумотларга эга бўлиши учун имконият яратди.

Олмазор туманидаги 233 мактаб ўқитувчиси Моҳира Эшпўлатованинг “Илк қадам” номли китоби тақдимоти ўтказилди ва ушбу китобни кутубхонага тақдим этди.

233 мактабнинг ижодкор ёшлари ўртасида буюк адиблар ижодидан ўрин олган шеърлар асосида мушоира ўтказилди.

Тадбир охирида Тошкент шаҳар “Билим” ахборот-кутубхона марказининг барча ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Ориповнинг 80 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Ватаним маним” шиори остида онлайн танлов ўтказилган эди. Ушбу танлов ғолиблари Юнусобод туманидаги 274 мактаб ўқувчиларига “Билим” ахборот-кутубхона марказининг “Фахрий ёрлиғи” ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир сўнггида “Адибларни ёд этиб” мавзусида китоблар кўргазмаси тақдим этилди. Сектор мудири Д. Азимова кўргазмадан ўрин олган Муҳаммад Юсуф, Абдулла Орипов ҳамда Ўткир Ҳошимовнинг асарларига библиографик шарх бериб ўтди.

“Китоб — билим манбаи” номли “Библиобус”.  А. Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Тошкент шаҳар “Билим” ва Олмазор туман ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида “Китоб — билим манбаи” номли “Библиобус” яъни мобил кўчма кутубхона хизмати уюштирилди.

“Библиобус” Олмазор туманидаги кишиларлар гавжум жойларда, корхоналарда, таълим муассасаларда ташкил этилди. Жумладан: 233 сонли умумтаълим мактабида, ТУРИН политехника университети ваушбу  университет қошидаги академик лицейида, Олмазор тумани ҳокимияти ва “Шон-шухрат”, “Ғалаба”, “Мустақиллик” маҳаллаларида Ўзбекистон Миллий кутубхонаси заҳирасидаги янги бадиий адабиётлар тарғиб қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Тошкент шаҳар “Билим” АКМ ва Тошкент шаҳар Олмазор туман АКМ, Тошкент шаҳар “Билим” АКМ тасарруфидаги А. Чўлпон кутубхоналари ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди ва маълумотнома-буклетлар тарқатилди. Тадбир иштирокчиларига  “Библиобус” хизмати маъқул келди, ушбу хизматни тез-тез уюштириш истагини билдиришди ва  таклифлар беришди.

Ҳофиза КАРИМОВА, Тошкент шаҳар “Билим” АКМ раҳбари 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.