Бугунги кунда Тошент шаҳрининг Юнус Ражабий номидаги маҳалла аҳолисининг хурсандлиги чексиз. Етти мингга яқин киши яшайдиган ушбу жамоа билан боғ-роғ бунёд этилган яшил ҳудудда кўп қаватли турар-жой мажмуасини қуришни режалаштирган ташкилот билан зиддият мавжуд эди ва у ҳал этилди.
– Маҳалла ташаббуси билан бир даврлардаги Тошкент театр ва санъат институти ўрнида яратилган боғ-роғли ҳудуд асраб қолинди. Пойтахт ҳокимининг жорий йил 4-майдаги қарори билан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 17 мартдаги 509-сонли «UNIQUE TRADE BUSINESS» хусусий корхонасига кўп қаватли бино қурилиши учун берилган рухсат тўғрисидаги қарори бекор қилинди, – дея гапирди Яккасарой туманининг Юнус Ражабий маҳалласи раиси Улуғбек Ҳакимов МФЙ фаолларининг йиғилишида. Ушбу янгиликдан, эзгуликни қўллаб қувватлаган ҳокимиятдан аҳоли мамнун бўлди.
Халқ тўлқиндир, халқ кучдир дегани шуда!
GUJUM.UZ