Маҳалла аҳолиси яшил ҳудудни асраб қолди

0
117
марта кўрилган.

 Бугунги кунда Тошент шаҳрининг Юнус Ражабий номидаги маҳалла аҳолисининг хурсандлиги чексиз. Етти мингга яқин киши яшайдиган ушбу жамоа билан боғ-роғ бунёд этилган яшил ҳудудда кўп қаватли турар-жой мажмуасини қуришни режалаштирган ташкилот билан зиддият мавжуд эди ва у ҳал этилди.

– Маҳалла ташаббуси билан бир даврлардаги Тошкент театр ва санъат институти  ўрнида яратилган боғ-роғли ҳудуд асраб қолинди. Пойтахт ҳокимининг жорий йил 4-майдаги қарори билан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 17 мартдаги 509-сонли «UNIQUE TRADE BUSINESS»  хусусий корхонасига кўп қаватли бино қурилиши учун берилган рухсат тўғрисидаги қарори бекор қилинди, – дея гапирди Яккасарой туманининг Юнус Ражабий маҳалласи раиси Улуғбек Ҳакимов МФЙ фаолларининг йиғилишида. Ушбу янгиликдан, эзгуликни қўллаб қувватлаган ҳокимиятдан аҳоли мамнун бўлди.

Халқ тўлқиндир, халқ кучдир дегани шуда!

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.