Хориждаги ватандошлар орасида ўзбек миллий қадриятларига, маънавий ва диний эҳтиёжларига зарурат сезилмоқда

0
214
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси бўлим бошлиғи Зокир Абидовнинг сўзларига кўра, бугун дунёнинг 100 га яқин мамлакатида 10 миллиондан ортиқ этник ўзбекистонлик мавжуд.

Марказий Осиё, Евроосиё ва Америкада истиқомат қилаётган ватандошларимиз томонидан 170 дан ортиқ миллий маданий марказлар, жамиятлар ташкил этилган.

«Хориж давлатларида йилдан йилга ҳамюртларимиз сони ортиб бориши, у ерда туғилиб ўсаётган фарзандлари орасида миллийлигимиз, урф-одатларимиз ва тилимизнинг йўқолиб кетишини олдини олиш, уларни Она Ватан билан узвийлигини таъминлаш ҳар қачонгидан муҳим аҳамият касб этмоқда. Чет элдаги ватандошларимиз ва уларнинг фарзандларини ўзбек тилидаги адабиётлар, дарсликлар билан таъминлашда ҳам қилинадиган ишлар кўп», — дейилади Зокир Абидовнинг bugun.uz сайтидаги мақоласида.

Таъкидланишича, хорижда яшаётган ҳамюртларимизни тарихий Ватани атрофида янада жипслаштириш, миллий ўзликни сақлаб қолиш, четда турли соҳаларда фаолият юритаётган мутахассисларимизнинг салоҳиятини мамлакатимиз тараққиётига самарали йўналтириш мақсадида халқаро ташкилот очиш долзарб бўлиб турган бир пайтда Президент ташаббуси билан «Ватандошлар» жамоат фондини ташкил этиш таклифи билдирилди.

Фонд Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини янада мустаҳкамлашга, мамлакатнинг миллий манфаатларини минтақада ва жаҳонда илгари суришга, ватандошлар билан мулоқот ва ҳамкорлик ўрнатиш орқали хорижий мамлакатлар билан ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.