Билимли болалар келажакда ўз йўлини топиб олади!

0
212
марта кўрилган.

Шерободнинг анорлари йирик-йирик ва мазали, ҳосилдор бўлади. Шу боис унинг бозори чаққон, довруғи чет элларгача кетган. Бу тадбиркорлар учун катта имконият, аҳоли учун даромад манбаи бўлаётир. Туманда 48 та маҳалланинг 33 таси анор етиштиришга ихтисослашган.

Туманда 5 мингдан зиёд аҳоли анор етиштириш билан шуғулланиб, ундан катта даромад топаётгани айтилди.

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига қилган ташрифи чоғида туманнинг «Каттабоғ» маҳалласида анорчилик билан шуғулланаётган Абдураҳмон Каримов хонадонида ҳам бўлиб, аҳоли турмуши ва томорқалардан фойдаланиш ҳолати билан танишди. Маҳалла аҳли, нуронийлар билан самимий суҳбат бўлди.

Асосий мақсадимиз — оилаларнинг даромадини кўпайтириш. Ўзи меҳнат қилиб, натижага эришган оила баракали бўлади, соғлиғига қарайди, фарзандларини яхши ўқитади. Билимли болалар келажакда ўз йўлини топиб олади, — деди Президент.

Шунингдек, анорчилик билан шуғулланаётган Каримовлар оиласининг кичик аъзоси билан ҳам  дилдан суҳбатлашди.

— Қизим, сиз ўқимишли бўлиб, келажакда яхши дўхтир, муаллим бўлсангиз, менинг ҳозирги энг катта ниятим — шу. Келишдикми?!- руҳлантирди қизалоқни.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.