Туризм ва спорт вазирлигида Токио-2020 Тезкор штаби ўз фаолиятини бошлади

0
120
марта кўрилган.

Мамлакатимизнинг спортсевар  аҳли, жумладан ёшлар  орзиқиб кутаётган Токио-2020 XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинлари бошланишига  саноқли  тўрт кун қолди.

Бўлажак ўйинларнинг кундалик фаолиятини, шунингдек спортчиларимиз иштирокини  ёритиб бориш ҳамда улар  тўғрисидаги кунлик маълумотларни умумлаштириш мақсадида  Туризм ва спорт вазирлигида тезкор штаб фаолияти йўлга қўйилди.  Тезкор штаб 2021 йил 17 июлдан 5 сентябрга қадар фаолият кўрсатди 

 Токио-2020 XXXII ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси шу йилнинг 19 июль санасида чартер рейс орқали кунчиқар юртга жўнаб кетади.

Тезкор штаб билан боғланиш ва керакли маълумотларни олиш учун (95) 142-73-77; (95) 143-73-77 телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.