“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” ғояси асосида фуқаролик жамияти институтларининг маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот лойиҳаларига давлат грантлари ажратиш учун қўшимча бешинчи танловни ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятини бошқа институтларининг қуйидаги йўналишлардаги ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
- “Темир”, “Аёллар”, “Ёшлар” ва “Меҳр” дафтарларига киритилган шахсларнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаёти даражасини яхшилашга кўмаклашиш.
- Давлат органлари фаолиятида очиқлик ва ошкораликни кенгайтириш, аҳолида маънавий уйғоқлик ва ижтимоий масъуллика асосланган янгича дунёқарашни шакллантириш.
- Самарали ижтимоий шериклик асосида манзилли қўллаб-қувватлаш дафтарларига киритилган шахсларга шарт-шароит ва имкониятлар яратиш.
- Кексалар, ногиронлар, оғир аҳволга тушиб қолган инсонларни қўллаб-қувватлаш, уларга меҳр ва мурувват кўрсатишда давлат органларига кўмаклашиш.
- Маҳалла, қишлоқ ва овулларнинг ривожлантириш нуқталарини белгилашда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати механизмларини йўлга қўйиш.
- Уй хўжалигини янги иш ўринлари яратишга ва даромадлар манбаига трансформациялаш.
- Ақл, илм-фан, интеллектуал салоҳият, билим ва тажрибани маҳаллаларнинг иқтисодий ривожлантириш нуқтаси ва ресурс манбасига айлантириш.
- Соғлиқни сақлаш соҳасидаги коррупция ҳолатларини олдини олишга қаратилган жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини жорий этиш.
- Аҳолининг тиббий маданиятини оширишда ва соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг тарғиб этишда жамоат ташкилотлари фаоллигини ошириш.
- Жамиятда ҳуқуқий ва ахлоқий савияни, мулоқот маданиятини юксалтириш, маънавий-маърифий, маданий-гуманитар соҳада инсонпарварлик руҳини кучайтириш.
- Халқ билан мулоқотда ҳамда жойлардаги муаммоларини тизимли ҳал қилишда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати механизмларини кучайтириш.
- Нуронийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бой тажрибаси, фойдали маслаҳатларини ёшларга чинакам тарбия мактаби сифатида сингдириш.
- “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, “Ёшлар келажагимиз”, “Ҳар бир оила тадбиркор” каби дастурлар ижросида фуқаролик жамияти институтларининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш.
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати.
- www.fоundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза.
- Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамияти бошқа институтининг Устави (Низоми) ҳамда гувоҳномасининг нусхалари.
- Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси.
- Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 50 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2021 йил 25 августидан -28 сентябригача қабул қилинади.
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fondngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.