ХОРАЗМДА “ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ” Республика анъанавий кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорлари тақдирландилар

0
235
марта кўрилган.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами муносабати билан “ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ” Республика анъанавий кўрик-танловининг Хоразм вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Тақдирлаш маросимида воҳанинг таниқли шоир ва ёзувчилари, оммавий ахборот воситалари вакилллари, тасвирий санъат усталари, умидли ёш ижодкорлар иштирок этишди.

Тадбирни ташкилий қўмита раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Дилбар Бекчанова кириш сўзи билан очиб берди. 

Тадбирда сўзга чиққан вилоят телерадиокомпанияси директори, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ўткирбек Матқурбонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Гавҳар Ибодуллаева, кўрик-танлов ҳайъати раиси, журналист Муҳаббат Тўрабаевалар кўрик-танлов ғолибларини самимий табриклаб,  танловга қўйилган асарларда мамлакатимизнинг ижтимоий- иқтисодий соҳаларида амалга оширилаётган яратувчанлик ишлари, янги Ўзбекистон тараққиёти, замондошларимиз фидойиликлари, жамиятимизда миллатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат муҳити тобора мустаҳкамланиб бораётганлиги, бетакрор меросимиз, бой тарихимиз, Ватан тақдири, юрт истиқболига даҳлдорлик туйғуси мужассам эканлигини таъкидладилар.

 

Ташкилий қўмита ҳамда хайъат аъзолари хулосасига кўра, “Босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг журналистик ишлари” номинацияси бўйича тарихнавис, публицист Эркин,Алламов  “Қувончбек-Машҳура” МЧЖ нашриёти бош муҳаррири Сайёра Солаева, журналист Исмаил Оллаберганов, “Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари” номинацияси бўйича вилоят телерадиокомпанияси сухандони Латофат Юсупова, муҳаррири Наргиза Бўронова, «8ТВ» хусусий телеканали мухбири Гули Зарипова, “Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари” номинацияси бўйича шоир Ошиқ Эркин, ёзувчи Сотим Аваз, шоира Шоира Шамс, “Тасвирий санъат, фото дизайн асарлари” номинацияси бўйича тасвирчи рассом Азамат Мадаминов, Хадича Эрматова, санъат устаси Адолат Отамуратова ғолиб деб топилиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Давлат мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами муносабати билан тадбир иштирокчиларининг дил қутловлари тингланди. 

Тақдирлаш маросими сўнгида воҳанинг таниқли шоир ва ёзувчилари, умидли ёш ижодкорлар иштирокида «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» мавзусида мушоира ўтказилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.