АОКА тасарруфидаги Ноширлик-матбаа фаолияти соҳасида мутахассисларни тайёрлаш коллежининг залида Агентлик ходимлари иштирокида спорт мусобақалари ўтказилди.
Спорт кишиларни фаолликка ундайди, саломатликни мустаҳкамлашга кўмаклашади ва хуш кайфият бағишлайди.
Ана шу мақсадда ташкил қилинган тадбирда юз нафарга яқин спорт иштиёқмандлари гуруҳларга бўлинган ҳолда стол тенниси ва шашка бўйича баҳс олиб борди. Соғлом турмуш тарзига даъват этиш мақсадида ташкил этилган мазкур беллашувлар қизиқарли ва тассуротларга бой тарзда ўтди.
Ғолибларга ва ижобий натижага эришган йигирма беш нафар иштирокчига АОКА дипломи ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Бу каби мусобақалар анъанавий тарзда ўтказилиши белгилаб олинди.
Р. Сапоева