Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова сайловда овоз берди

0
89
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги 206-сайлов участкасида овоз берди.

Мамлакатимизда бўлиб ўтаётган айни сайловга ҳар қачонгидан ҳам жиддий ҳозирлик кўрилгани, шу кунларда бутун юртимиз сайлов руҳи билан яшаётгани ҳар қадамда яққол сезилмоқда. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини, миллий сайлов қонунчилигини жаҳон андозаларига ҳамоҳанглигини таъминлашга устувор аҳамият қаратилмоқда. Эрта тонгданоқ ҳамюртларимиз мамлакат сиёсий ҳаётида иштирок этиш учун ростмана фаоллик ва масъулият билан ёндашаётганига гувоҳ бўлдик.

Айтиш жоизки, миллий сайлов тизими муттасил такомиллашиб бормоқда. Ривожланган давлатларнинг бу борадаги илғор тажрибаси ва миллий анъаналаримизнинг ўзаро уйғунлаштирилиши натижасида миллий сайлов қонунчилигимизда халқимиз ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришини таъминлайдиган жиҳатлар ўз ифодасини топаётир. Бу йилни сайловлар очиқлик, шаффофлик, ошкоралик тамойиллари асосида бўлиб ўтмоқда. Бунда 2019 йилда қабул қилинган Сайлов кодекси муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партияси аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, айниқса эҳтиёжманд қатламларга эътиборни кучайтириш, ижтимоий-маърифий йўналишдаги масалаларга эътибор қаратиб келмоқда.

Ҳамюртларимиз Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол қатнашмоқда. Бу эса уларнинг Ватан тақдири, юрт келажаги, фарзандларимизнинг эртанги кунига масъулиятни астойдил ҳис этаётганидан дарак беради.

Назокат Усмонова, ЎзА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.