Мамлакатимизда хотин-қизларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ёрдам бериш, билим ва касб-ҳунар ўрганишга иштиёқи бор ишсиз аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Аёллар дафтари” шакллантирилиб, ушбу дафтарга киритилган хотин-қизларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Яккасарой туманида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари” га киритилган 494 нафар дори-дармонга муҳтож аёлларга туман ҳокимлиги, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими томонидан 200 га яқин турли хил дори-дармонларни бериш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасининг дори-дармон тарқатиш бўлимига етказиб берилди.
Дори-дармонларни тумандаги 4 та оилавий поликлиниканинг масъул шифокорлари томонидан рўйхат асосида тарқатилади.
Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати