Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 декабрь куни “Уралхим” компанияси директорлар кенгаши аъзоси, бош директори Дмитрий Мазепинни қабул қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
Россиянинг энг йирик минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчиси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.
Тегишли ресурс базасини ўзлаштирган ҳолда азот, фосфор ва мураккаб ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Илмий-техник ишланмалар ва малакали кадрлар тайёрлаш соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишувга эришилди.