Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларининг ижроси: муаммо ва тажриба

0
243
марта кўрилган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларининг ижроси: муаммо ва тажриба” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни Тошкент шаҳар Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси раиси Васила Алимова қисқа кириш сўзи билан очди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг бош мутахассиси Умида Холбекова иштирокчиларга  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФҚ-6181-сонли Фармони ва  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижроси хусусида   гапирди.

 Маълумки, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Халқ депутатлари Кенгашлари ҳузурида нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондлари ва Ижтимоий шериклик комиссиялари фаолият олиб бормоқда. Уларнинг асосий вазифаларидан бири мамлакатимизда фаолият юритаётган фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш хамда давлат грантларини манзилли лойиҳалар учун ажратилиши таъмишлашдан иборат. Шу ўринда айтиш лозим, уларнинг фаолиятини янада ривожлантириш, услубий жиҳатдан кўмак бериш масаласи долзарб бўлиб, бу борада   Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги Парламент комиссияси ва Жамоат фонди томонидан амалий ёрдам бериб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Парламент комиссияси аъзолари жорий йилнинг 1-20 декабрь кунлари республикамизнинг барча ҳудудларида бўлиб, нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати бўйича олиб борилаётган ишлар, молиялаштирилган ҳамда амалга оширилаётган лойиҳаларни  ўрганиш мақсадида  амалий ёрдам бериб келинди.

Шунингдек, йиғилишда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши хузуридаги Жамоат фонди ва Ижтимоий шериклик комиссиясининг 2021 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, давлат грантлари тақсимотини амалга ошириш борасидаги хисоботи тингланди. Бу масалада Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши хузуридаги Жамоат фонди директори Ҳаётхон  Қўчқорова маъруза қилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди давлат грантининг 3-4-5- танлови ҳамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди ва Ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси томонидан эълон қилинган 3- танлов ғолибларига сертификатлар топширилди.

Ҳ. ҚЎЧҚОРОВА, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши хузуридаги Жамоат фонди директори

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.