АҚШлик мутахассислар уйқусизлик қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини ҳисоблаб чиқишди. Уларнинг фикрича, асоратлар турли одамларда турфа бўлиши мумкин. Умумийлик шундаки, уйқусиз ўтган бир суткадан сўнг инсон бош оғриғи, қулоқ шанғиллаши, тана ҳароратининг ўзгариши каби ҳолатларни ҳис қилади.
Иккинчи куни эса кўз ости кўкаради, кўз томирлари ёрилади, танада енгил қалтироқ пайдо бўлади, тана ҳарорати 35,8 градусгача тушиши кузатилади. Уйқусизликнинг учинчи куни одам секин ҳаракатлана бошлайди, миясида беъмани ўйлар пайдо бўлади. Тўртинчи кун эса кўриш ва эшитиш галлюцинацияси (йўқ нарсаларнинг кўриниши ва эшитилиши) содир бўлади.
Бешинчи куни эса галлюция инсонни узлуксиз таъқиб қилади. Фаоллик кучли чарчоқ билан алмашиниб туради. Олтинчи куни қўрқув, паранойя (руҳий касаллик) ва агрессивлик пайдо бўлади. Миянинг фаолияти секинлашади.
Азиз муштарийлар, куч- қувватингизни мунтазам сақлаш учун ўз вақтида ухланг, ором олинг. Айниқса, фарзандларингизга эътибор беринг. Телевизор кўриш, телефон ўйнаш билан банд бўлиб, ором пайтларини ўтказиб юборишмасин. Тинчгина ўтирибди-ю дея, болага бефарқ бўлманг.
Фазилат САЪДУЛЛАЕВА тайёрлади.