Меҳрибонлик уйининг икки нафар  битирувчисига уй ажратилди

0
211
марта кўрилган.

Ҳаёт қувонч ва ташвишлардан, оқ ва қора чизиқлардан, яхши ва ёмон кунлардан иборат. Инсон учун ҳаётнинг ўтиб бўлмас синовлари, ечиб бўлмас тугунлари, ошиб бўлмас довонлари бор. Яратган кимгадир дард берса, кимгадир ғам беради. Бу бир кам дунёнинг сир-синоатлари кўп. Бу ҳақиқатларни англаган инсон борки, меҳр-мурувват, хайру саҳоват, кўнгли ярим одамга яхшилик қилишни эзгу амаллардан деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қармоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги “Етим болалар ва ота-она қармоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисда”ги 656-сонли қарори, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 12 октябрдаги “Етим болалар ва ота-она қармоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тўғрисида”ги 340-14-0-Қ/21-сон қарори ва Яккасарой туман ҳокимининг 2021 йил 9 декабрдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун турар-жойлар харид қилиш тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар 23-сонли Меҳрибонлик уйининг икки нафар  битирувчисига уй ажратилди.

Яккасарой туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири ҳамда бошқа масъуллар иштирокида Водонаева Елена Ивановна ва Умарова Сабрина Рахматжоновналарга хонадонларнинг ҳужжатлари ва калитлари топширилди.

Яккасарой туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.