Муаммолар ўрганилмоқда

0
211
марта кўрилган.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 54-сессияда Кенгаш раиси Ж.Артиқходжаев томонидан  депутатларга ўз округларида аҳоли билан учрашувлар ўтказилган жараёнларда тиббиёт, таълим ва мактабгача таълим тизимларига алоҳида эътибор қаратиб, худудлардаги мавжуд муаммолар юзасидан таклифлар киритиш борасида вазифалар белгилаб берилганди.

Шу билан бирга, 2022 йил давомида пойтахт туманларида ижтимоий соҳага, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, ўсиб келаётган ёш авлодни замонавий спорт залларида шуғулланишларига имкониятлар яратиш, аёллар ва болаларга юқори даражадаги тиббий хизматларни кўрсатиш масаласига ҳам эътибор қаратилиб,  бунинг учун сектор раҳбарлари билан яқиндан хамқорлик қилиш топшириғи ҳам бериб ўтилди.

Мазкур вазифалардан келиб чиққан ҳолда, 31-“Учувчилар” округи депутати Ҳ.Қўчкарова ва Халқ депутатлари Сергели туман Кенгаши депутати, котибият мудири Ж.Мирзаевлар “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 12-оилавий поликлиника бош шифокори  Т.Юлдашев билан учрашиб, поликлиникадаги муаммолар билан яқиндан танишиб чиқдилар. Суҳбат давомида шифокор томонидан тиббиёт жиҳозларнинг эскиргани, аммо шунга қарамай аҳолига хизмат тўлақонли амалга оширилаётгани, бинонинг айрим хоналари таъмирга муҳтож эканлиги айтиб ўтилди.

 Депутатлар мазкур масала юзасидан ўз таклифларини Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг тегишли комиссиясига киритиш бўйича келишиб олишди.

  Шунингдек, депутатлар округдаги “Шукрона” маҳалла фуқаролар йиғинига бориб маҳалла раиси Г.Муртазаева билан суҳбатда бўлиб, фуқаролар мурожаатлари билан танишдилар.

Ҳ.ҚЎЧҚАРОВА, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар  Кенгаши депутати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.