Наврўзда талабалар ҳам ўқитувчилар каби таътилга чиқишади. Ходимлар яъни ўқитувчилар 4-5 кун дам олади, бу даврда дарслар бўлмайди, демак талабалар ҳам 4-5 кун дам оладилар.
19-март ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни бўлганлиги сабабли ўқитувчилар ишга келади ва аудиторияларда дарслар бўлади, бу кун фақат ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ва ўқийдиганлар учун дам олиш куни холос.
- 19-март (шанба) ҳафтасига 5 кун ўқийдиганлар учун дам олиш куни
- 20-март (якшанба) — дам олиш куни
- 21-март (душанба) — дам олиш куни
- 22-март (сешанба) – қўшимча ишланмайдиган кун
- 23-март (чоршанба) — қўшимча ишланмайдиган кун
Хулоса шуки ҳафтасига 5 кун ўқийдиган талабалар 19-мартдан — 23-мартгача дам олади, ҳафтасига 6 кун ўқийдиган талабалар 20-мартдан — 23-мартгача дам олади.