Одатда, соат 22 дан эрталаб 6 гача ухлаш керак яъни саккиз соатлик уйқу тана-ю вужудни қайта тиклаш учун етарли.
Уйқуга тўймаган киши куни билан уйқусираб ланж бўлиб юради. Иш вақтида ухлаб қолиши ҳам мумкин.
Гоҳида уйқунингиз қочади. Унинг сабаблари кўп албатта. Асабийлашиш, компьтер ўйинлари ва ҳакозо…
Вақтида ухлаб саҳарлаб туриш саломатлик гаровидир. Бунинг учун ётишдан олдин енгил бадантарбия қилиш жуда муҳим.
Уйқудан олдин очиқ ҳавода сайр қилиш тиниқиб ухлашнинг гарови бўлиб, эрталаб енгил уйғонасиз.
Уйқудан олдин тўйиб овқатланиш мумкин эмас. Ўзингизни очиққандек ҳис қилсангиз, қуйидагиларни истеъмол қилиш мумкин: олма, бир қошиқ асал, бир стакан кефир ёки асал қўшилган бир стакан илиқ сут. Зеро, ота-боболаримиз: Уйқуси қочган одам асал яласин, дея бежиз айтишмаган. Шунингдек, ётишдан олдин сабзи шарбати ичиш уйқуга ва соғлиққа фойда.
Зайтун ёғини оёқнинг бош бармоғига суртиб уқаланса, хотржамлик бағишлаб уйқу келтиради.
Р. САПОЕВА тайёрлади.
Уйқунинг қочиши, тундан яхши ухлолмаслик жуда қийнайди одамни. Мақола орқали долзарб муаммони ўртага ташлабди муаллиф. Фақатгина буни ўша уйқусизликдан қийналаетганлар ўқиши керак. Мана шу сайтни яратган Раьнохон опамга ва мақолани ёзган инсонга рахмат. Шахсан мен жуда кўп маслахатларни, янгиликларни сайт сахифаларидан оламан.