Оналик ва болалик муҳофазаси: муаммолар ўз ечимини топяптими?

0
356
марта кўрилган.

Ҳар бир ҚВПда доялар фаолият олиб боради. Патронаж ҳамширалари фаолияти ҳам кенг йўлга қўйилди. Улар айнан ҳомиладорлар учун нима ишлар қилаяпти? Уларни фаолиятини қониқарли деб айта оламизми? “Соғлом авлод” газетаси таҳририяти ва “Соғлом она ва бола” аёллар ва ёшларни қўллаб қувватлаш нодавлат нотижорат ташкилоти  томонидан “Оналик ва болаликни муҳофаза этиш” мавзуида ташкил этилган давра суҳбатида шу каби саволларга жавоб берилди.

Мазкур давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидан Мавлудахон Ходжаева, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика репродуктив саломатлик маркази бош мутахассиси Икром Амонов, Республика перинатал маркази директор ўринбосари Шоҳида Бобожонова, Республика “Она ва бола скрининги” маркази мутахассиси Муҳаммаджон Босимов, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Оналик ва болалик бўлими бошлиғи Жумабек Нуров ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Анжуманда асоратли туғруқлар ва кесерча кесиш жарроҳлик амалиёти йил сайин ортиб бораяптими ёки унинг камайиш ҳолатдари кузатиляптими? Фенилкетонурия, туғма гипотиреоз, муковисцидоз каби ирсий хасталикларни аниқлашда қандай лаборатория таҳлиллари, ҳомиладор аёлларда скрининг текширувидан ўтиши зарурати, туғруқ жараёнида керакли бўлган бирламчи буюмлар, резина қўлқоп, шприц-системалар, крем-мазлар, хуллас бу буюмларни сотиб олиб келиш доимо аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммолар ва шу каби саволлар хусусида мутахасссислар билан фикр алмашилди.

Н.Норбобоев

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.