Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг мамлакатимизга расмий ташрифи якунланди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.
2 июнь куни Тошкентда ўтган музокараларда кўплаб келишувларга эришилди, икки томонлама муносабатларни иттифоқчилик даражасига кўтариш тўғрисида тарихий қарор қабул қилинди. Давлат раҳбарларининг самимий мулоқоти 3 июнь куни Хоразмда давом этди.
Олий мартабали меҳмонни Президентимиз кузатиб қўйди. Сўнг давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.