Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар

0
93
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июль куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Давлат раҳбарлари жорий йил июнь ойида Тошкент шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашув якунида эришилган келишувлар ижросининг боришини кўриб чиқдилар.

Суҳбат аввалида Тожикистон Президенти давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасида барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

Дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Савдо, транспорт ва саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Тошкент ва Душанбе шаҳарлари ўртасида йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилгани, Зарафшон дарёсида Яван ГЭСи қурилиши лойиҳаси бўйича амалий ишлар бошлангани мамнуният билан қайд этилди.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви юзасидан фикр алмашилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.