Оила бахти ва осойишталигини асрашнинг  асосий  калит сўзлари

0
533
марта кўрилган.

Оила бахти ва осойишталигини асрашнинг  асосий  калит сўзлари мавжудлигини замонавий  руҳиятшунос олимлар мулозаматда дея  таърифлашади.

Албатта, ушбу оилавий мулозаматлар қадимий қадриятларимизга ҳам монанд. Улар ҳатти-ҳаракат ва амалларинингизда ҳам ўз ифодасини топса янада мақсадга мувофиқ. Зеро, юртимизда яратилган дунёдаги энг қадимий китоб «Авесто»даги  эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал шиори бежиз эмас.

Мен сени севаман. Бахтли оилалар ушбу сўзларни такрорлаш учун фурсат кутмайдилар. Ушбу сўзларни неча марта такрорлаганини ҳам ҳисобига етмайдилар.

Раҳмат. Тез-тез миннатдорчилик билдириб туриш яхши тарбиянинг белгисидир. Бир-бирларини жуда қадрловчи инсонлар ушбу сўзларни мунтазам ишлатиши мақсадга мувофиқ. . Ушбу ёқимли «кичик мулозамат» кундан-кунга кўпайиб боради ва оила осойишталигини таъминлайди.

Мени кечиринг. Кўпинча бу сўзлар низоларни тугатиш ниятида айтилади. Албатта, камчиликсиз инсон йўқ. Беллашавермасдан узр сўраб, изн беришни ҳам билинг.

Мен сиз билан жуда омадлиман. Бахтли муносабатлардаги инсонлар бир-бирлари билан ёнма ён яшаш, қўллаб-қувватлаш қанчалик бахт эканлигини тушунишади ва буни бир-бирининг руҳиятига сингдиришади.

Ўзингизни асранг сўзи ҳам меҳрибонлик, ғамхўрлик белгиси! Бахтли жуфтликлар бир-бирларининг соғлиги ҳақида қайғурадилар ва жуфти ҳалоли бахтли, соғлом ва хавфсиз бўлиши учун доимо тайёр турадилар. Буни ҳис қилиш оилавий муносабатларни янада мустаҳкамлайди.

Ҳар бир оила кичик бир давлат. Ўз жамиятингизни, давлатингизни асранг! Халқимиз давлат сўзини бойлик маъносида ҳам ишлатади.  Оилавий осойишталик, тинчлик, аҳиллик -бойлик, Демак, у  давлат! Азизларим, кичик ва катта давлатимиз мустаҳкам бўлишини тилаб қоламиз.

Р. ЗАРИПОВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.