Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар

0
119
марта кўрилган.

24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев телефон орқали мулоқот қилдилар,  дея хабар берилади prezident. uz расмий веб- сайтида.

Озарбайжон етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлаб, биродар Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Президентлар жорий йил 21-22 июнь кунлари мамлакатимизда ўтган олий даражадаги икки томонлама учрашув ва тадбирларнинг сермаҳсул натижаларини юқори баҳоладилар.

Ўзбекистон-Озарбайжон музокаралари якунида қабул қилинган битим ва келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳукуматлар ва идоралар даражасида фаол мулоқотлар ва алмашинувлар давом этаётгани, ўзаро товар айирбошлашнинг ўсиш суръатлари юқори ва барқарор экани, кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича биргаликда самарали ишланаётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Шунингдек, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирларга, шу жумладан шу йили ноябрь ойида Самарқандда ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилотининг саммитига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.