Шавкат Мирзиёев Ангор туманида бўлди

0
169
марта кўрилган.

Президентимиз Ангор  туманидаги “Био техно эко” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди, дея хабар берилмоқда Prezident.uz сайтида. 

Завод Термиз шаҳри, Термиз ва Ангор туманларидан чиқиндиларни йиғиш, саралаш, қайта ишлаш ҳамда улардан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Бир йилда 182 минг тоннадан ортиқ чиқиндини қайта ишлаш орқали бу ерда полиэтилен қувурлар, шишадан мозаика ва плиткалар, ёғочдан ёқилғи брикетлари, қоғоз чиқиндисидан картон ва қоғозлар, озиқ-овқат чиқиндисидан биогаз ҳамда биогумус ишлаб чиқарилади. Корхона жорий ой охирида иш бошлаши режалаштирилмоқда. Айни пайтда 150 киши ишга қабул қилинган. Завод тўлиқ ишлагач яна 250 киши иш билан таъминланади. 

Шу ернинг ўзида гидроэнергитека, транспорт, кўмир саноати ва бошқа соҳаларни ривожлантириш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.