“Ҳайвонот оламига саёҳат” китобини ўқиб…

0
337
марта кўрилган.

Мен  Юнус Ражабий маҳалласида жойлашган 91- мактабнинг 4-синфида ўқийман. Исмим Беҳруз.  Уйимизнинг ёнидаги миникутубхона менга ёқади. Болаларбоп китобларни дўстларим билан мутолаа қилиб турамиз.

Ушбу  миникутубхона  ташкил этилганига  2 йил бўляпти. Авваллари одамлар китоб олиб кетишарди-ю, бироқ ўзлари  қўйишмасди. Бугунги кунда ҳар куни янги китобларга кўзингиз тушади. Мен буни қаердан биламан? Ушбу кутубхонани бувим ташкил этган. “Чангларини артиб, китобларнинг ботартиб туришига қараб тур”, дея топшириқ берганлар.

– Мини кутубхонанинг асосий мақсади  китоб алмашиб ўқиш, бир-бирига илм, зиё улашиш. Агар китобсеварлар китобдан биттасини уйда ўқишга олиб кетса, ўрнига бошқа китобни ташлаб кетиши керак. Шу йўл билан одамлар бир-бирига илм улашади, зиё улашади. Бу эса савоб дегани, – дейди бувим.

Биз маҳалладаги дўстларимиз.  Азизжон, унинг синглиси Камола, Муслима ва укаси Умар ва укам Юсуф билан бирга миникутубхонанинг  чангларини артиб, китобларни тартибга келтириб турамиз.

 Одамлар китобларни олишади-да олган жойига қўйишмайди. Уч-тўрт кун эътибор бермасак, китоблар тартибсиз қолашиб кетади.

Бир йил ичида одамлар ушбу мини кутубхонани китоб алмашиб ўқиш маскани эканлигини тушинишди. Энди ўқиган китобини олган жавонига яъни жойига қўйишса китоблар ботартиб турарди. Чунки, китоблар жавонга мавзулар бўйича жойлашган.

Аста-секин унга ҳам ўрганишади, деб ўйлайман. Чунки, ҳозир китоб алмашиб ўқиш йўлга қўйилди.  Янги-янги китоблар қўйиб кетишяпти. Масалан, 1-4 синфлар учун русча ва ўзбекча тест китобларин қўйиб кетишди.  Ундан биз ҳам фойдаландик.

Шоира Шарифа Салимова миникутубхонамиз билан танишиб, “Ҳайвонот оламига саёҳат” китобини армуғон қилди.  Бу шеърлар китоби менга маъқул келди. ”Олмахон” шеърини ёдлаб олдим.

Чунки, олмахонларни томоша қилишни хуш кўраман. Бобом эккан ва биз укам Юсуф билан суғориб турадиган ёнғоқларга олмахонлар келиб шохлардан шохларга сакраб ўйнашади. Ёнғоқлардан узиб олиб олдинги оёқчалари билан ёйишини узоқ кузатаман. Уларни тасвирларга ҳам олганман. Яқинда мактабга чиқамиз. Таътил тассуротлари ҳақида ўқитувчимиз сўраганида шуларни гапириб бераман.

Миникутубхонага хуш келибсиз, қадрдон тенгдошларим. Ундан фойдаланинг ва саранжом-саришталигига ҳам эътибор беринг.

Беҳруз Саъдуллаев, 91-мактабнинг 4-синф ўқувчиси

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.