4 сентябрь – Бутунжаҳон таеквондо куни

0
92
марта кўрилган.

Ўзбекистон халқи, жумладан таеквондо ишқибозлари Бутунжаҳон таеквондо кунини катта тантана билан нишонлашди.

4-сентябрь – Бутунжаҳон таеквондо куни юртимизда ҳам улуғвор тантанага айланиб кетди. Ушбу санага бағишлаб Ўзбекистон таеквондо WТ ассоциациясининг майдонида мингдан ортиқ ёш таеквондочилар иштирокида катта тадбир (флешмоб) ўтказилди.

Жорий йил Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган «Таеквондо (WТ) спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорда бир қатор истиқболли вазифалар белгиланган эди. Жумладан, унинг тарғиботини ошириш мақсадида ҳар йили 4 сентябрь – Бутунжаҳон таеквондо кунини мамлакатимизда ҳам нишонлаш кўрсатиб ўтилган. Мазкур тадбир ушбу қарорда белгиланган топшириқнинг амалий ижроси бўлди.

Тадбир давомида ассоциация ходимлари, шунингдек, таеквондо бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов сўз олиб, Президентимизнинг қўллаб-қувватлаши билан мазкур спортнинг юртимиздаги ривожи йилдан йилга юксалиб бораётганига алоҳида тўхталиб ўтишди. Шундан сўнг барча йиғилганлар иштирокида флешмобга старт берилди.

Қайд этиш жоизки, бу лойиҳа фақатгина пойтахтимизда ташкил этилгани йўқ. Шу каби тантаналар мамлакатимизнинг барча вилоятларида кўтарингки руҳда ўтказилди. Болажонларга, айниқса, таеквондо ишқибозларига   улуғвор  кайфият бағишланди.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.